Бир товарга иккита шартнома расмийлаштирилиб юборилиши оқибатида истеъмолчига етказилган зарар қопланди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Хўжа Порсо” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи М. М.нинг онлайн савдо воситасида товар сотиб олиши жараёнида ундан бир товар учун икки марта маблағ олингани ва ортиқча олинган маблағни қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Ўрганишда маълум бўлишича, шу йилнинг 17 февралида товарни онлайн тарзда расмийлаштирилиши жараёнида етказиб берувчи томонидан битта товар учун иккита шартнома расмийлаштириб юборилган. Истеъмолчи буни пластик картасидан пул ечиб борилиши жараёнида кейинчалик пайқаб қолган. Юзага келган муаммоли ҳолатни ўз кучи билан ҳал қила олмагач шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Мурожаат Федерациянинг Марғилон шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида. ҳақиқатдан ҳам, етказиб берувчи курьер томонидан истеъмолчи товарни харид қилаётган вақтида бир дона етказиб берилган товар учун иккита шартнома тузилганлиги маълум бўлди. Ўрганиш давомида етказиб берувчи курьер ва таъминотчи билан телефон алоқаси орқали боғланилиб, уларга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилиши билан харид қилинган “Zepter” русумидаги гўшт майдалагичга тузилган иккинчи шартнома бекор қилиниб, истемолчи М. М. ҳисобидан асоссиз ушлаб қолинган 2 332 000 сўм пул маблағи унинг банк пластик картасига қайтарилди.
Авазбек Юсупов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment