Тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда

Тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан шаҳар ҳудудидаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда “Истеъмолчилар ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида”, “Барчамиз – истеъмолчимиз” каби мавзуларда амалдаги қонунчилик тарғиботига бағишланган семинар, давра суҳбати, учрашувлар ўтказиб борилмоқда. Шундай тадбирлардан бири 86-ихтисослаштирилган мактаб интернати меҳнат жамоаси иштирокида ҳам ташкилланди.

Тадбир кун тартибида асосий эътибор мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада кенг қулоч ёйдириш ва ушбу жараёнларда таълим муассасаси ходимларининг ҳам фаол иштирокини таъминлаш масалаларига қаратилди.

Тадбирда юртимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, қонунчилик ижросини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг иштироки ва тутган ўрни, мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш истиқболлари каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Ўтказилган тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, унинг якунларига кўра таълим муассасаси ҳамда Федерациянинг шаҳар жамияти ўртасида аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини янада ошириш ишида яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin