Жамоат саломатлиги техникуми ходимлари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан тумандаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботига бағишланган тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Тумандаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.
Тадбир доирасида дастлаб мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг вужудга келиши ва такомиллаштирилиши, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ва унинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти, Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари фаолияти юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, техникум ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Тадбир якунида техникумда Федерация таянч гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилиб, ходимларнинг бу борадаги ташаббуслари қўллаб-қувватланди.
Бахтиёр Жўраев,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment