Етти миллион сўмга харид қилинган иситиш қозони яхши ишламагани боис пули қайтариб олинди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Оби-ҳаёт кўчасида яшовчи Д.И.нинг ўтган йили 7 000 000 сўмга харид қилинган икки контурли сув иситиш қозонини ўтган йил иситиш мавсумида ҳам яхши ишламагани, бу йил ҳам шу ҳолат такрорланаётганлиги, уни алмаштириш ёки пулини қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида истеъмолда бўлган (Б/У) иситиш қозони 2023 йил декабрида Фарғона шаҳридаги “Ariston servis” савдо дўконидан бир йиллик кафолат муддати билан харид қилинганлигини, ўтган йилнинг иситиш мавсуми давомида яхши ишламагани боис 10 мартага яқин уста чақириб созлангани, жорий йилда ҳам ўтган йилги ҳолат такрорланаётганлигини маълум қилиб, муаммони қонуний ечим топишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.
Мурожаат асосида ўтказилган ўрганишда истеъмолчи томонидан келтирилган важларнинг ўринли эканлиги маъулм бўлгач, сотувчига амалдаги қонунчилик бўйича кафолат муддати белгиланган товарларда нуқсонлар юзага келганда истеъмолчининг ҳуқуқлари, жумладан товарни мақбул сифатдагисига алмаштириб олиниши ёки шартнома бекор қилиниб, пулини қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Тушунтиришлардан тўғри хулоса чиқарган сотувчи истеъмолчининг 7 000 000 сўм пулини қайтариб, муаммони қонуний ечим топишини таъминлаб берди.
Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment