Ҳудудий бирлашманинг грант лойиҳаси доирасида ташкилланган кўрик-танлов ўз якунига етиб бормоқда

Ҳудудий бирлашманинг грант лойиҳаси доирасида ташкилланган кўрик-танлов ўз якунига етиб бормоқда

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли грант лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида ўтказилган “Мен молиявий саводхонман” видеороликлар кўрик-танлови Ҳакамлар ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда танлов ташкилотчисининг уни ташкиллаш ва ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар юзасидан ахбороти тингланиб, танловга келиб тушган видеоматериаллар ҳайъат аъзолари эътиборига ҳавола қилинди. Танловга тақдим қилинган видеоматериаллар танлов Низоми талаблари, шунингдек аҳоли ўртасида молиявий саводхонликни кенг тарғиб қилиш ишига қўшадиган ҳиссаси нуқтаи назарларидан кўриб чиқилиб баҳоланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Танлов якунлари бўйича тўлиқ ахборот лойиҳа ташаббускори томонидан белгиланган кун ва жойда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинади.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin