Амалга оширилган тўловларни ўз вақтида базага киритилмаганлиги қарздорлик келиб чиқишга сабаб бўлган
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Жўрак” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Ж.нинг ўтган йилда ўзи томонидан амалга оширилган, жами суммаси 300 000 сўм бўлган, 2 та тўловни ичимлик суви таъминоти корхонасидаги шахсий ҳисоб рақамига тушмаганлиги оқибатида бугунги кунда унинг хонадонига нисбатан қарздорлик келиб чиқаётганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатни ўрганишда ичимлик суви таъминоти корхонасига абонентнинг жорий қарздорлик ҳолатини келиб чиқиш сабаблари юзасидан сўров хати киритилди, истеъмолчининг қўлида мавжуд тўлов квитанциялари корхона базасидаги маълумотларга солиштирилди. Натижалар эса амалга оширилган тўловларни ҳақиқатан ҳам базага киритилмаганлигини кўрсатди.
Ўрганиш ишлари давомида амалга оширилган тўловларни тегишли тартибда акс эттирилиши йўли билан истеъмолчида юзага келган нореал қарздорликни бартараф қилинишига эришилди.
Дилобар Дадахонова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment