Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасалардаги таянч гуруҳи аъзолари иштирокида “Истеъмолчилик ҳуқуқингизни биласизми?”, “Истеъмолчи – қонун ҳимоясида”, “Биз барчамиз истеъмолчимиз” каби мавзуларда давра суҳбатлари, ўқув-семинарлари, тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Тумандаги 38, 39, 31, 41, 51, 13, 27, 42, 44, 9, 10, 12, 8, 30,43-умумтаълим мактабларида ҳам юқоридаги мавзуларда давра суҳбатлари ва ўқув семинарлари ўтказилди. Ўтказилаётган тадбирларда жамият раиси Лазизжон Шодмонов, ҳуқуқий ҳимоя бўйича бош мутахассис Ёрқинжон Эргашевлар томонидан юртимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ва истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатига тааллуқли масалалардаги сўнги янгиликлар, Федерация тизимида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саовлларга жавоблар қайтарилмоқда. Эътиборлиси, ана шу юзма-юз учрашувлар доирасида Федерация аъзоларининг талаб ва таклифлари ўрганилмоқда, турли масалалардаги мурожаатлари жойида ва белгиланган тартибдаги ўрганишлар натижасида ҳал қилиб берилмоқда. Жумладан, 30, 18, 8-мактаблар жамоалари билан ўтказилган учрашувларда ўқитувчиларнинг ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудларга суюлтирилган газ баллонларини вақтида етиб келмаётганлиги юзасидан билдирган мурожаатлари тез ва оз фурсатда ижобий ҳал қилиб берилди. Шунингдек, мактаб ўқитувчиларидан В. Парпиева ва М. Йўлдошеваларнинг фарзандларини мактабгача таълим муассасасига қамраб олиниши ҳақидаги сўровлари қонуний ҳал этилди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, юқоридаги тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад, фуқароларнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билимлари ва истеъмол маданиятини ошириш баробарида, уларнинг юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида янада фаол иштирок этишларига эришишдан иборатдир. Туман жамияти томонидан юқоридаги каби тадбирлар тизимли асосда давом эттириб борилмоқда.

Наргизахон ШЕРАЛИЕВА

Учкўприк тумани ИҲҲҚ жамияти матбуот ва ахборот бўйича мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin