Кўмир ёқилғисининг сифатсиз чиққан қисми пули қайтарилди

Кўмир ёқилғисининг сифатсиз чиққан қисми пули қайтарилди

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида қўшни Қува туманилик Ф.М.нинг 1 560 000 сўмга харид қилган кўмир маҳсулотидан 400 кг қисми сифатсиз чиққанлиги ва ҳолатни ўрганиб чиқиб, қонуний ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчига кўра, у ўзи истиқомат қиладиган туманга қўшни Қувасой шаҳридаги кўмир омборидан 1350 кг кўмир ёқилғиси харид қилади. Лекин хонадонга келтириб берилган кўмирдан муайян қисми сотувчи томонидан таърифи келтирилган хусусиятда бўлиб чиқмайди. Истеъмолчи ушбу масалада Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига мурожаат қилиб, ушбу масала ўрганиб чиқилишини ва кўмир ёқилғисининг сифатсиз чиққан қисми алмаштирилиши ёки пули қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.

Мурожаатни ўрганиш давомида ушбу масалада Қувасой кўмир омборига сўров хати киритилиб, унда амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда юзага келган ҳолатни бартараф қилиш юзасидан тавсиялар берилди. Кўмир омбори масъуллари томонидан эса масала ўрганиб чиқилиб, кўмир ёқилғисининг сифатсиз чиққанлиги даъво қилинган қисми чегирилиб, истеъмолчининг банк картасига 400 000 сўм пул қайтарилди.

Фарходжон Хайдаров,
шаҳар жамияти раиси.

Post Comment