Мобил қурилмада юзага келган нуқсонни бартараф этиш учун қилинган ҳаражат қоплаб берилди

Мобил қурилмада юзага келган нуқсонни бартараф этиш учун қилинган ҳаражат қоплаб берилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманилик Б.М.нинг электрон тижорат воситасида 1 692 000 сўмга сотиб олинган Samsung S9 русумли телефон аппаратида IMEI билан боғлиқ муаммо келиб чиққанлиги ва уни бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи телефон аппаратини Марғилон шаҳридаги савдо дўконидан Сурхонадрё вилоятидаги ўзи яшаб турган манзилга етказиб бериш шартларида харид қилади. Мобил қурилма ҳеч қанча ишлатилмасидан муаммо келиб чиқади. Сотувчи билан боғланиб муаммони ҳал қила олмайди. Сабаби сотувчи муаммони бартараф қилиш учун телефон аппаратини Марғилон шаҳрига етказиб берилишини, истеъмолчи эса бунга молиявий имконияти йўқлигини рўкач қилишлари ортидан муаммо ҳал бўлмасдан қолавергач, у Федерация ишонч телефонига мурожаат қилишга қарор қилади.

Амалдаги қонунчиликда сотилган товарда нуқсон аниқланганда, сотувчи истеъмолчининг талаби асосида товар нуқсонларини бепул бартараф этиш чораларини кўриши, шунингдек агар истеъмолчи ёхуд учинчи шахс томонидан нуқсонларни бартараф этишга ҳаражат қилинган бўлса, ушбу ҳаражатларни қоплаб бериши бўйича нормалар мавжуд.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида истеъмолчи муаммосини бартараф қилиниши учун телефон аппаратларини таъмирлаш ишларини олиб борувчи мутахассис томонидан техник кўрикдан ўтказиш ва бунинг учун 100 000 сўм ҳаражат сарфланиши маълум бўлгач, сотувчи ушбу ҳаражатни қоплаб бериш таклифини билдирди. Томонлар ўртасида келишувга эришилиб, пул маблағи истеъмолчининг банк картасига ўтказиб берилиши билан истеъмолчини қийнаб келган муаммони бартараф қилинишига эришилди.

Нигора Усмонова,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment