Истеъмолчининг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилди

Истеъмолчининг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилди

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳ.А.нинг шу йилнинг 18 январ кунида шартнома қиймати 31 500 000 сўм бўлган массаж аппаратининг қийматини бўлиб тўлаш шартларида харид қилиш бўйича шартнома имзолаганлиги, лекин шартнома тузиш жараёнида унга мазкур товар ҳақида тўғри ва тушунарли маълумот берилмаганлиги ортидан кейинчалик тушунмовчилик келиб чиққанлиги, мазкур масалани қонунчилик асосида ҳал этилиши ва шартномани бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи мурожаатини ўрганилиши жараёнида сотувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган 180125/1М-2182-сонли шартнома шартлари, унда амалдаги қонунчилик нормалари тўлақонли акс эттирилиши ва истеъмолчининг эътирозларини келтириб чиқарган важлар ўрганиб чиқилиб, сотувчи томонига амалдаги қонунчиликка кўра, истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот берилиши шартлиги, ушбу жараёнда нотўғри ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган маълумот берилиши ортидан келиб чиқувчи ҳуқуқий оқибатларни ўзида акс эттирган талабнома хат киритилди.

Сотувчи томони эса, ўрганиш ишлари давомида, истеъмолчи билан тузилган тузилган юқоридаги шартнома бекор қилинганлиги, истеъмолчидан товар қайтариб олинганиб, унинг томонидан шартнома имзоланиши вақтида амалга оширилган 180 000 сўм тўловни истеъмолчи банк картасига қайтарилганлиги хусусида жавоб хати тақдим қилди. Ўрганиш ишлари доирасида томонларга амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан қўшимча тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment