“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Маълумки, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг жойлардаги бошқарма ва бўлинмаларига аҳоли билан манзилли ишлаш, уларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, ижтимоий хизмат ва ижтимоий ёрдамни маҳалла даражасида ташкил этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимоя йўналишидаги ҳуқуқларини доимий кафолатлаш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олиш орқали хизматлар манзиллилигини ва самарадорлигини ошириш каби бир қатор вазифалар юклатилган. Бу борадаги вазифалар ижросини таъминлашда эса агентлик ва унинг таркибидаги тузилмаларга ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосларидан самарали фойдаланиш яхши қўл келади.

Шу мақсадларда Агентликнинг Фарғона вилоят боқшармаси ва Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ўртасида ижтимоий шериклик ва ҳамкорилкда иш олиб боришни кўзда тутувчи чора-тадбирлар режаси имзоланиб, ижрога қаратилганди. Чора-тадбирлар режасининг асосий вазифаларидан бири бу, албатта, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини оширишдан иборатдир. Бугунги кунда Федерациянинг вилоятдаги туман (шаҳар) жамиятлари режанинг дастлабки бандлари, хусусан тизим ташкилотларида ишловчи ходимларининг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билимларини ва соҳага оид янгиликлардан хабардорликларини ошириш йўналишидаги ишларни бошлаб юборганлар.

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан шаҳардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида ташкилланган давра суҳбати ҳам айнан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлашда ижтимоий шериклик ва ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокамасига бағишланди. Тадбир доирасида тизимда Федерациянинг бошланғич ташкилоти фаолиятини йўлга қўйишга ҳам келишиб олинди.

Фарходжон Хайдаров,
шаҳар жамияти раиси.

Post Comment