Истеъмолчилик ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида

Учкўприк туманидаги 34-мактабгача таълим муассасасида “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида» мавзусидаги ўқув семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари сўз олиб, истеъмолчи ким, у қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга, уларнинг ҳуқуқлари поймол бўлган тақдирда кимга ёки қаерга мурожаат қилиш керак каби саволларга алоҳида тўхталиб батафсил тушунчалар бердилар.

Семинар иштирокчилари мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларига, жавоблар олиш баробарида, турмушлари ва фаолиятларида дуч келаётган муаммолар юзасидан ҳуқуқий маслахатлар ҳам олишди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан ташкилланган тадбир ҳақида ижобий фикрлар билдириб ўтилиб, келгусида ҳам бундай тадбирларни ташкиллаган ҳолда, меҳнат жамоаси аъзоларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш борасидаги истакларини айтиб ўтдилар.

Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси