Асоссиз қарздорликлар бартараф этилди

Асоссиз қарздорликлар бартараф этилди

Электр ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, ижро иши ҳужжатлари бўйича ундирувларни сўзсиз таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Афсуски, айрим фуқаролар номига расмийлаштирилган асоссиз қарздорликларга ҳам кўз юмиб кетолмайсан киши.
Фарғона шаҳрида яшовчи У.Машарипов табиий газдан ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб ёзган аризаси Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлими вакили иштирокида ўрганилганда, ана шундай ташвишли ҳолат аниқланди.
Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали Фарғона шаҳар участкасининг “Биллинг Газ” дастуридан олинган маълумотга асосан, фуқаро номига табиий газдан 474 764 сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланган. Шунга кўра мазкур хонадоннинг табиий газдан қарздорлиги хатловдан ўтказилиб, асоссиз қарздорлик У.Машариповнинг шахсий ҳисоб рақамидан олиб ташланди. Шунингдек, хонадон соҳибига вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали Фарғона шаҳар участкасидан табиий газдан қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома берилди.
Шаҳарнинг Низомий кўчаси 28-уй 23-хонадонида яшовчи А.Иванова ҳам яқинда шу каби муаммога дуч келди. Фарғона газ участкаси Қиргули бўлими унга табиий газ истеъмолидан 376 000 сўм қарзи борлигини маълум қилган.
Фуқаронинг аризаси жамият ходимлари ва Фарғона газ участкаси вакиллари иштирокида ўрганилганда ҳаммасига ойдинлик киритилди. Фуқаро томонидан амалга оширилган тўловлар хонадон газ тармоғидаги ГХУнинг 46 м3 кўрсаткичига ҳисоб-китоб қилинганида, фуқаронинг қарздор эмаслиги маълум бўлди. Участка ходимлари томонидан А.Ивановага қарздор эмаслиги тўғрисида маълумотнома берилди.
Ўрганиш жараёнида истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда табиий газдан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ,
ЎИҲҲҚЖФ Фарғона шаҳар жамияти
матбуот ва ахборот бўйича бош мутахассиси

(юқорида иллюстратив фото)

Отправить комментарий