Сервис маркази товарни таъмирлаб бермаса (видеоматериал)
Бағдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан туманда яшовчи М.Жалоловага мурожаати асосида амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳурматли истеъмолчилар унутманг!!!
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасига асосан узоқ муддат фойдаланиладиган товарда нуқсон чиқса, кафолат муддати ичида ичида Сиз нуқсонли товарни алмаштириш (ушбу маркали худуди шундай товарга бепул, бошқа маркали шундай товарга қайта ҳисоб-китоб асосида), бепул таъмирлатиш, шартномани бекор қилиб кўрилган зарарни қоплаш (пулингизни қайтариш) каби ҳуқуқларга эгасиз.
Қонуннинг 15-моддасига асосан, агар товарни бепул таъмирлатишга берсангиз сотувчи 20 кун ичида, ишлаб чиқарувчи 10 кун ичида ундаги нуқсонларни бартараф этиши лозим.
Қонуннинг 19-моддасига асосан ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт. Нуқсонлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган, шунингдек, иш бажаришни (хизмат кўрсатишни) бошлаш ва тугаллаш кечиктирилган тақдирда, ижрочи истеъмолчи ҳар бир кечиктирилган кун, соат (агар муддат соатларда белгиланган бўлса) учун иш (хизмат) қийматининг ёки буюртма қийматини (агар унинг қиймати алоҳида белгиланмаган бўлса) бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди.
Youtube даги каналимизда кўринг:
Post Comment