Фарғона шаҳрида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди

Фарғона санъат мактабида шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг ўтгна даври давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилган ишлар таҳлилига бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти ижро этувчи аппарати масъуллари ва шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги таянч гуруҳлари раҳбарлари ва фаоллари иштирок этдилар.

Умумий йиғилиш жамият раиси Нодиржон Тошкановнинг шаҳар жамияти томонидан 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган бўйича ҳисоботининг тинглади ва маъқуллади.

Шунингдек, йиғилишда Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги конференциясига вакиллар номзодлари кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

Шаҳар жамияти фаоллари умумий йиғилишида ҳудудий бирлашма сектор бошлиғи Ф.Бойназаров иштирок этди.

Баходирхон Усмонов
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси