Асосли важ чипта пули тўлиқ қайтарилишига сабаб бўлди

Асосли важ чипта пули тўлиқ қайтарилишига сабаб бўлди

Жиянининг “Нега паришонсиз ёки тобингиз йўқми, тоға?”, деган саволидан сўнг бироз сергак тортган А.Қазақов, “Йўқ, мен яхшиман жиян хавотир олма”, – дедию ичидаги муаммосини ортиқ ютиб туролмади, тўкиб солди. Жияннинг маслаҳати билан у Бағдод туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилишга қарор қилди.

Олтиариқ туман Оқбўйра қишлоғида яшовчи ушбу фуқаро Бағдод тумани марказидаги авиакассадан 1 340 000 (бир миллион уч юз қирқ минг) сўмга “Тошкент – Москва (Внуково)” авиарейсига чипта сотиб олган, лекин соғлиги ёмонлашганлиги туфайли шифокор хулосаси билан унга учиш ман қилингач, авиакасса ходимларига учрашиб, чиптани қайтариб топширишини ва пулини қайтариб беришларини сўраб тегишли ҳужжатларни ҳам тақдим этган. Бироқ авиакасса ходимлари чипта пулини қайтаришдан бош тортган.

Мурожаат тегишли тартибда ўрганиб чиқиш учун Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига киритилгандан сўнг, туман жамияти мутахассислари мурожаатчи иштирокида унда кўрсатилган важларни ўрганиб чиқдилар. Ўрганиш ишлар давомида фуқаро томонидан билдирилган важлар тасдиғини топди.

Авиакасса ходимларига амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари тўғрисида тушунтиришлар берилди. Натижада истеъмолчининг пул маблағлари тўлиқ қайтарилишига ва бузилган ҳуқуқларини тикланишига эришилди.

Марғуба ОЛТИБОЕВА

Бағдод туман ИҲҲҚЖ матбуот ва ахборот бўйича бош мутахассиси

Post Comment