Тумандаги корхоналарда истеъмолчилик ҳуқуқи бўйича тадбирлар ўтказилмоқда

Тумандаги корхоналарда истеъмолчилик ҳуқуқи бўйича тадбирлар ўтказилмоқда

Учкўприк тумани ИҲҲҚЖ тумандаги ташкилот, корхона, муассасалар ходимлари, МФЙдаги аҳоли вакиллари ўртасида “Истеъмолчилик ҳуқуқингизни биласизми?”, “Истеъмолчи – қонун ҳимоясида”, “Биз барчамиз истеъмолчимиз” каби мавзуларда давра суҳбатлари, ўқув семинарлари, тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бормоқдалар.

Туманимиздаги “Ҳумо-тўқимачи” МЧЖ, “Меҳригиё” кичик корхонаси ва АТБ “Микрокредитбанк” Учкўприк филиалида ўтказилган давра суҳбатларида ЎИҲҲҚЖФ Фарғона вилоят ҳудудий бирлашма раиси ўринбосари – матбуот ва ахборот сектори раҳбари Ғайратжон Маматқулов, Учкўприк тумани ИҲҲҚЖ раиси Лазизбек Шодмонов ва мутахассислар иштирок этди.

Ғ. Маматқулов “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва ушбу қонун фуқароларнинг ҳуқуқий онги ҳамда истеъмол маданиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида гапирди.
Тадбир давомида Бобошбек қишлоғилик Ҳ. Сирожиддинова, Қанғил қишлоғилик Р. Меҳмонова, Ўрозимерган қишлоғилик Д. Холматова, И. Абдуллаев ва бошқалар ичимлик суви, архитектура, кадастр хизмати, халқ таълими бўлимига оид саволларига батафсил жавоблар олишди.

Наргизахон ШЕРАЛИЕВА,

Учкўприк тумани ИҲҲҚ жамияти матбуот ва ахборот бўйича мутахассиси

Post Comment