Нотўғри қўлланилган жарима || Муаммога жамиятимиз мутахассислари томонидан ойдинлик киритилди

Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А. Зокировнинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Мурожаатда фуқаро “Фарғона Сув таъминоти” МЧЖ Тошлоқ туман бўлими томонидан 378 000 (уч юз етмиш саккиз минг) сўм нотўғри жарима қўлланилиб, унинг пластик картасидан ечиб олинганлигини маълум қилган.

А. Зокировнинг аризаси тегишлилиги бўйича Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиши жараёнида, мурожаат эгасининг эътирози ўринли эканлиги, унга нисбатан қўлланилган жарима ноўринлиги аён бўлди. Ўрганиш натижалари билан фуқаронинг пластик картасидан ечиб олинган 378 000 сўм маблағни абонентнинг шахсий ҳисоб рақамига олдиндан тўлов сифатида ўтказиб берилишига эришилди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси