Ишчи гуруҳи қурилиш объектларида амалдаги талаблар ижроси таъминланганлиги ҳолатларини кўздан кечирмоқда

Ҳудудий бирлашма ишчи гуруҳи томонидан Қува тумани ҳудудида қуриб фойдаланишга топширилган ҳамда бугунги кунда қурилиш ишлари давом эттирилаётган қурилиш объектлари (бино, иншоот, турар жой бинолари, енгил турдаги қурилмалар, вақтинчалик қурилмалар)нинг қурилиш нормалари ва қоидалари, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослигини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Бугун ишчи гуруҳи М.Ҳасанов маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 2 та мактабда олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишлари, шунингдек Турк ва Тошкент маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.

Мутахассислар томонидан ушбу объектларда тегишли меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлиги, сифати ва техник регламентларга мослиги, қурилишда ишлатилаётган материаллар ва буюмларнинг сертификатланганлик ҳолати, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни сақлаш талабларига риоя этилиши, мазкур объектлардан имконияти чекланган шахсларнинг монеликсиз фойдаланишлари учун яратилаётган шароитлар ва бошқа шу каби талаблар ижросини таъминланганлиги ҳолатлари билан яқиндан танишилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати