Абонентлар коммунал идоралар расмий сайтларида ташкилланган ўз шахсий кабинетларидан қанчалик хабардор?

Бугунги кунда коммунал идораларнинг хизматларидан фойдаланишни соддалаштириш, аҳолига бу борада қўшимча қулайликлар яратиш учун электр, газ ва сув таъминоти каби идораларнинг расмий сайтларида истеъмолчиларнинг шахсий кабинетлари ташкилланган. Биз аҳолининг ана шу шахсий кабинетлардан қанчалик хабардорлиги, улардан абонентлар томонидан фойдаланилиши кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида матнли ҳамда видео сўровнома ўтказилди.

Сўровнома nuqtainazar.uz телеграм каналига жойлаштрилиб, унда жами 1838 нафар респондентлар иштирок этдилар (https://t.me/nuqtai_nazar_official/1000).

Респондентларга қуйидаги битта савол билан мурожаат қилинди:

Сизнинг ана шу тизим ташкилотлари сайтларида шахсий кабинетингиз борлигидан хабардормисиз ва шахсий кабинет хизматларидан фойдаланасизми?

A) хабардорман, фойдаланаман – 223 та ёки 12 %;
B) хабардорман, лекин фойдаланганим йўқ – 1105 та ёки 60 %;
C) хабарим йўқ, фойдаланганим ҳам йўқ – 510 та ёки 28 %.

Видео сўровнома натижалари билан қуйидаги лавҳада танишинг:

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати