Қўштепада туман жамияти фаоллари йиғилиши

Хабар бериб бораётганимиздек, вилоятимиз туман ва шаҳарларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг умумий йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Бугун Қўштепа туманида ўтказилган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати ва таянч гуруҳлари фаолларининг умумий йиғилиши ҳам шу жумладандир.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман жамиятининг 2016-2020 йиллар ҳамда 2021 йилнинг ўтган даври фаолияти юзасидан ҳисобот маърузаси эшитилди ва масала юзасидан муҳокамалар ўтказилди. Муҳомалардан сўнг йиғилиш иштирокчиларининг билдирган фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда туман жамиятининг ҳисобот давридаги фаолиятини қониқарли деб топиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Шундан сўнг умумий йиғилиш Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги конференциясига тумандан вакиллар номзодларини кўриб чиқди ва тасдиқлади.

Йиғилиш ишида Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси масъул ходимлари иштирок этдилар.

Дилдорахон Хабибуллаева
Қўштепа туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси