Туман жамияти фаоллари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилди

Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги конференцияси олдидан Бувайда туманида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда жамият раиси Асроржон Йигиталиев 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борсида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисобот бериб ўтди. Маърузадан сўнг олганлар ўз ташкилотлари ҳамда туман жамияти ўртасида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик, ишчи ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билимлари ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ишларга ижобий баҳо бериб, бу борадаги ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Умумий йиғилишда ҳудудий бирлашма масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Шукрулло Қамбаров
Бувайда туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси