Кўпчилик мевалардаги, айниқса цитрус мевалар, банан ва олмалардаги кичкина наклейкаларга эътибор қаратгандир, дейилади livejournal.com сайтидагида. Маълум бўлишича бу наклейкаларда биз учун муҳим маълумотлар яширинган экан. Бу эса бизга маҳсулот танлашимизда ўз аҳамиятига эга.
Ишлаб чиқарувчининг мазкур PLU-код деб номланувчи наклейкасига эътибор қаратинг. Мева ва сабзавотлардаги бу наклейкалар уларнинг қандай усулар билан етиштирилганлигидан далолат беради.
3XXX 4XXX # XXXX- одатий шароитда кимёвий ўғитлардан фойдаланган ҳолда етиштирилган маҳсулотлар.
8XXXX – генетик модификациялаштирилган (модифицированный) маҳсулотлар (ГМО)
9XXXX – кимёвий ўғитларни қўлламасдан, табиий шароитда етиштирилган маҳсулотлар.
Агар бу тўрт хонали сондан иборат бўлса ва у 3 ёки 4 рақамидан бошланса, билингки бу ГМО эмас, лекин у кимёвий воситалар ва пестицидларни ишлатувчи оддий фермада етиштирилган. Бизнинг савдо дўконларимизда бундай маҳсулотлар кўп бўлса керак, дейилади мақолада. Уларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювиш ва пўстидан ажратиб олиш керак. Шунингдек бир-икки дақиқа сув ва уксус аралашмасида ушлаб туриш ҳам мумкин.
Агар наклейка 5 та рақамдан иборат бўлса ва бу рақамлар 9 сонидан бошланса, бу энг тоза маҳсулотлардир. Сиз шундайларини сотиб олишга интилинг (агар топа олсангиз).
5 та рақамдан иборат бўлган ва 8 сонидан бошланувчи наклейкача ёпиштирилган маҳсулотлар ГМОдир.
Бугунги кунда дунёда ГМО маҳсулотлар кенг тарқалгани ва улар кўпинча маркировкаланмагани боис, бундай маҳсулотларни сотиб олмасликдан ҳимояланмаганмиз, деб ниҳояланган мақола.
Хулоса чиқариш ўзингиздан!
Post Comment