Федерация маблағлари ҳисобидан сотиб олинган китоблар Сўхлик ёшларга совға қилинди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Тошпулатович Саримсоқовнинг Сўх туманига ташрифи доирасида Федерация маблағлари ҳисобидан Сўхлик ўқувчи ёшларга бадиий ва илмий-оммабоп китоблар етказиб берилиши тўғрисида масала кўтарилган ва Федерация раиси томонидан ёшларга 5 млн сўмлик китоблар совға қилиниши ҳам айтиб ўтилган эди.

Куни кеча ҳудудий бирлашма ижро этувчи аппарати масъул ходимлари томонидан Федерация раисининг топшириғи асосида ана шу китобларни ўз эгаларига топшириш маросими ўтказилди. Китоблар тумандаги 1, 12, 18, 24 ва 26-умумтаълим мактабларининг ўқувчилари фойдаланишлари учун мазкур мактабларнинг кутубхоналарига топширилди.