Кутубхона ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ташкилланди

Фаргона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан вилоят Болалар кутубхонаси ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ва унинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги тутган ўрни ва роли хусусида сўз борди.

Дастлаб шаҳар жамияти раиси Нодиржон Тошканов томонидан истеьмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, соҳага оид қонуности меъёрий ҳужжатлари, уларни амалиётда қўллаш, Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ахборотлар ва тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбирнинг иккинчи ярмида эса иштирокчиларнинг истеъмолчилик соҳасига оид фикр ва мулоҳазалари, соҳадаги қонунчилик ва тартиб-қоидаларни янада ривожлантириш борасидаги фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди. Тадбир якунларига кўра, кутубхонада Федерациянинг таянч гуруҳини ташкиллаш ва ишчи ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билимларини оширши, уларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларида кенг қамровли ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар жамияти мутахассиси