Тиббиёт ходимлари қутланди

Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда муносиб нишонланиб, ҳамшираларга алоҳида эҳтиром кўрсатилади.

Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари марказий поликлиникада бўлишиб, у ерда фаолият олиб бораётган ҳамширалар билан учрашишди. Уларга машаққатли ишларида муваффақиятлар ҳамда беморларнинг саломатлигини тиклаш билан бевосита боғлиқ фаолиятларида омадлар ёр бўлишини тиладилар.

Соҳада фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ҳамшираларга жамиятнинг қимматбаҳо совғалари ҳам топширилди.

Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман жамияти мутахассиси