Бағдодда таянч гуруҳлари фаоллари билан учрашувлар ўтказилмоқда

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида 58-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказдилар.

Тадбирда туман жамияти масъуллари ва таянч гуруҳи аъзолари ўртасида Федерация ва унинг ҳудудий тизимларида олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга ошириладиган истиқболли режалар ҳақида фикрлар алмашилди, таянч гуруҳи аъзоларини истеъмолчи сифатида соҳага оид масалаларда қизиқтирган саволларига жавоблар қайтарилди, уларнинг кундалик турмуш жараёнида учраб турадиган айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

Бу каби тадбирлар Федерациянинг тумандаги бошқа таянч гуруҳларида ҳам жорий йилнинг май-июн ойларида тизимли асосда давом эттирилади.

Дилорам Мирзаева
Бағдод туман жамияти мутахассиси