Нуқсонли товар айнан шу русумдаги мақбул сифатдагисига алмаштирилди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг “Ёрмозор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи М.Э.нинг Федерация 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи ўз мурожаатида, “Ишонч” савдо дўконидан “BQ” русумли уяли телефон аппаратини 2 млн 800 минг сўмга харид қилганлиги, лекин телефон аппаратида кафолат мудддати ичида нуқсонлар кузатилиб, бир неча бор таъмирланганлигини маълум қилиб, жиддий нуқсонли товарни мақбул сифатдагисига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Мазкур мурожаат ўрганилиши давомида сотувчининг масъул ходимлари билан учрашилиб, амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Ушбу ҳолатда истеъмолчининг талаби қонуний эканлигини тушуниб етган сотувчи томонидан нуқсонли телефон айнан шу русумдаги бошқа мақбул сифатдагисига алмаштириб берилди.

Усмонжон Рузиев
Фарғона шаҳар жамияти мутахассиси
(иллюстратив фото)