Базага кирмай қолган ҳисоблагичлар
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни 5-моддасига кўра, мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин, мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга бўлади. Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи М.Тожибоеванинг туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган оғзаки мурожаати ўрганилди. Истеъмолчи мурожаатида хонадонига 3 йил аввал янги электр ҳисоблагич ўрнатилганлигини, тўловларни ана шу ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида амалга ошириб келаётганлигини, лекин негадир бугунги кунга келиб электр энергияси тўловларидан 1 301 250 (бир миллион уч юз бир минг икки эллик) сўм қарздорлик вужудга келганлигини, ушбу масалада бир неча бор туман электр таъминоти корхонасига мурожаат қилишига қарамасдан масала ижобий ечим топмай келаётганлигини билдириб, масалага аниқлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.
Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам истеъмолчпнинг хонадонига 3 аввал ўрнатилган ҳисоблагичнинг туман электр таъминоти корхонаси компьютер базасига киритилмаганлиги, лекин фуқаро томонидан тўловлар мазкур ҳисоблагич кўрсаткчилари асосида амалга ошириб келинганлиги қайд қилинди. Ўрганиш ишлари натижаларига кўра, истеъмолчининг ҳисоблагичи компьютер базасига киритилиб, унга нисбатан ҳисобланган қарздорликни бартараф қилинишига эришилди.
Туман жамиятига оғзаки равишда мурожаат қилган Д.Машарипованинг шикояти ҳам ҳисоблагичнинг компьютер базасига киритилмаганлиги масаласига бориб тақалиши маълум бўлди. Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида истеъмолчининг ҳисоблагичи “Сувоқова” ДУК Тошлоқ филиали компьютер базасига киритилишига ва ичимлик суви учун тўловлар мазкур ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида олиб борилишига эришилди.
Улуғбек Мирзаумаров
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment