Вилоят ҳокимлиги ташаккурномаси билан тақдирланди

Вилоят ҳокимлиги ташаккурномаси билан тақдирланди

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 10-15 сентябрь кунларида Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармадчилик фестивали ўтказилиб, унга дунёнинг кўплаб мамлакатларидан меҳмонлар ташриф буюрдилар. Биринчи маротаба ўтказилаётган мазкур тадбирга тайёргарлик, шунингдек фестивални ташкиллаш ва ўтказиш ишларида ҳудудий бирлашма раиси Рахмоналиев Ахроржон Асқаралиевич ҳам фаол иштирок этди.

Ҳудудий бирлашма раиси А. Рахмоналиев (Москва ш. Роскачество билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш тадбирида олинган расм)

Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари меҳнат жамоалари ҳудудий бирлашма раиси А.Рахмоналиевни ўтказилган халқаро анжуман ташкилий тадбирларида фаол иштирок этганлиги учун вилоят ҳокимлиги Ташаккурномаси билан тақдирланганлиги муносабати билан қутлаб, унга келгуси ишларида омад ва зафарлар доим ёр бўлишини тилаб қоладилар.

Post Comment