Миннатдорлик хати

Миннатдорлик хати

 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси А.Рахмоналиевга

Миннатдорлик хати

30 сентябрь куни Сизнинг номингизга ариза билан мурожаат қилиб, менга нисбатан юз берган ҳуқуқ бузилиши ҳолатини ваколатингиз доирасида ўрганиб, тегишли баҳо беришингизни сўрагандим.

2 октябрь куни Сиз раҳбарлик қилаётган бирлашма ходимларининг касб-маҳорати, фуқаролар мурожаатларига объектив ва масъулият билан ёндошганликлари туфайли шартнома талабларини бузган тадбиркордан олдиндан тўлаган 1500000 (бир миллион беш юз минг) сўм пул менга қайтарилди.

Мурожаатимга алоҳида эътибор қаратиб, қонуний ҳуқуқларимнинг таъминланишида амалий ёрдам берганингиз учун шахсан Сизга, шунингдек ҳудудий бирлашма ва Ёзевон туман жамияти ходимларига самимий миннатдорлик билдираман.

Бирлашма ва унинг жойлардаги жамиятлари ходимларига келгусидаги фаолиятларида муваффақият ва зафарлар тилайман.

Ҳурмат билан,

Раҳмон Бўрибой Омонзода

Фарғона шаҳри

2019 йил 3 октябрь

(юқорида иллюстратив расм)

 

Post Comment