Автомобил кафолат муддати ичида таъмирталаб ҳолатга келган

Автомобил кафолат муддати ичида таъмирталаб ҳолатга келган

 

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Каримов 29.01.2019 йил куни шартнома асосида «Қўқон-автосавдо» МЧЖ дан «SPARK» русумли автомашина харид қилган. Орадан маълум вақт ўтиб, автомашина кафолат муддати давомида таьмирталаб бўлиб қолганлиги сабабли, истеъмолчи “Қўқонавтотеххизмат” МЧЖ га мурожаат қилади. Мурожаатида автомашинанинг ўнг тарафидаги орқа эшигини ранги кўчиб кетганлиги ва узатма қутиси (коробка передач) қисмида ўзига хос бўлмаган овоз пайдо бўлганлигини билдирган. Лекин МЧЖ маъсуллари томонидан «UZAUTO MOTORS” АЖ дан эҳтиёт қисмлар келмаётганлигини айтишиб, кутиб туришини маслаҳат берганлар.

Бироқ кутишдан натижа бўлмагач Ўзбекистон истемолчилар ҳукукларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган. Мазкур мурожаат шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, истеъмолчи Р.Каримовнинг автомашинаси орқа эшиги янгисига алмаштириб берилишига ва узатма қутисини таъмирлаб берилишига эришилди.

Асроржон Маматкулов

Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

(юқорида иллюстратив фото)

Post Comment