Қўштепадаги таълим масканида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан ҳудуддаги Федерациянинг бошланғич ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилган таълим муассасаларида тизимли асосда истеъмол соҳасига оид бўлган турли мавзуларда амалдаги қонунчилик тарғиботи тадбирлари ўтказиб борилмоқда.
Тумандаги 18-умумтаълим мактабида ташкилланган тадбир ҳам шулар жумласидан бўлиб, унда таълим муассасаси меҳнат жамоаси билан учрашилиб, уларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, соҳага оид сўнгги янгиликлар, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти юзасидан маълумот ва ахборотлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида таълим ташкилоти ходимларининг соҳага оид фикр ва мулоҳазалари, тизим ташкилотлари ўртасида ижтиомий шериклик ва ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан таклифлари тингланди, шунингдек уларни саволларига жавоблар қайтарилди.
Марърифатхон Саидова,
туман жамияти раиси.
Post Comment