Ёзёвонда тиббиёт соҳаси ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Ёзёвонда тиббиёт соҳаси ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан туман Кўп тармоқли марказий поликлиника ходимлари ҳамда Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокорлик пунктлари мудирлари иштирокида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, қонунга кўра истеъмолчилар ҳуқуқлари ва хизмат кўрсатувчиларнинг мажбуриятлари, қонунчилик ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамияти, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбирлар доирасида соҳага оид амалдаги қонунчилик ижросини таъминлашда ижтимоий ҳаракат ҳамда тиббиёт тизими ташкилотлари ўртасида олиб бориладиган ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик масалаларида фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлар билдириб ўтилиб, унинг якунларига кўра тиббиёт ходимларининг истеъмолчилик ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда яқиндан ҳамокрлик олиб боришга келишиб олинди.

Шавкатжон Саидов,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin