Таълим ташкилоти ходимлари билан мулоқотлар давом этмоқда

Таълим ташкилоти ходимлари билан мулоқотлар давом этмоқда

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан жамиятнинг 2025 йилга мўлжалланган асосий фаолият йўналишлари режаси асосида шаҳар ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар тизимли асосда давом эттирилмоқда. Шаҳардаги 4-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди.

Асосий мақсади ташкилот ходимларининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданияти оширишдан иборат бўлган мазкур тадбирда, тарбиячиларнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик соҳасидаги сўнгги янгиликлардан хабардорлиги таъминланди .

Тадбир доирасида таълим муассасаси ходимларининг кундалик турмуш жараёнида истеъмолчи сифатида дуч келаётган турли муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалари ҳамда мазкур муаммоларни бартараф қилиш бўйича таклифлари тингланиб, улар томонидан берилган саволларга жамият мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилди.

Саидхон Хапизов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin