Олтиариқда тиббиёт ташкилотлари ходимлари ўртасидаги тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда

Олтиариқда тиббиёт ташкилотлари ходимлари ўртасидаги тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда

Олтиариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ҳудуддаги тиббиёт ташкилотлари ходимлари билан учрашиб, уларга истеъмолчиларга хизматлар кўрсатиш жараёнида қонунчилик талаблари ижросини таъминлаш, қонунчилик билан хизмат кўрсатувчига юклатилган мажбуриятларни тўлақонли адо этиш борасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. Қизилтепа оилавий шифокорлик пунктида ташкилланган тадбир ҳам шу каби тадбирларнинг мантиқий давомидир.

Тарғиботнинг асосий йўналиши бўлган мамлакатимиз истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериш баробарида, кундалик турмуш жараёнида тиббий ходимларнинг ўзлари ҳам истеъмолчи эканлиги, ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Ўтказилган мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам мутахассислардан жавоб олдилар. Туман жамияти бу борадаги тарғибот тадбирларини давом эттирмоқда.

Дилобар Дадахонова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin