Таянч гуруҳлари фаоллари иштирокида тадбирлар ўтказиб борилмоқда

Таянч гуруҳлари фаоллари иштирокида тадбирлар ўтказиб борилмоқда

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан жамиятнинг жорий йил асосий фаолият йўналишлари режаси асосида, таянч гуруҳ (бошланғич ташкилот)лар ходимларининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Федерациянинг шаҳардаги таянч гуруҳлари фаоллари ўртасида турли шакллардаги тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Шаҳардаги 11 ҳамда 12-сонли мактабгача таълим ташкилотларида ташкилланган тадбирлар ҳам худди шундай тадбирлардандир.

Тадбирларда Федерация фаолларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик соҳасидаги янгиликлар, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, тизим ташкиотлари томонидан истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш натижалари, давлат назорати идоралари билан олиб борилаётган ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик масалаларидаги сўнгги янгиликлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиши баробарида, ташкилотлар ходимларининг истеъмол соҳасига оид бўлган ҳамда қўшимча ўрганишларни талаб қиладиган мурожаатлари ҳам қайд қилиб борилмоқда. Марғилон шаҳар жамияти бу борадаги тадбирларини тизимли асосда давом эттирмоқда.

Саидхон Хапизов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin