Банкоматда юзага келган носозлик истеъмолчига муаммо келтириб чиқарди

Банкоматда юзага келган носозлик истеъмолчига муаммо келтириб чиқарди

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Қулибек” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.К.нинг Яйпан шаҳридаги банкоматдан 1 200 000 сўм пулни нақдлаштириш жараёнида дуч келган муаммоси юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи мурожаатида жорий йилнинг 27-апрел кунида туман марказидаги “АСМО” савдо маркази ёнида жойлашган банкоматдан пул нақдлаштириш жараёнида банкомат ускунаси унинг банк картасидан пулни ечиб олган бўлсада, қўлига нақд пул чиқариб бермаганлигини, ушбу ҳолат юзасидан банк муассасига мурожаат қилганлиги, лекин у туман жамиятига ариза билан мурожаат қилган 5-май кунига қадар ҳам ушбу масала ҳал қилиб берилмаганлигини маълум қилиб, муаммони бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.

Ўрганишда мазкур банкоматга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига аниқлик киритиб олингач, “InFinBank” АЖ Қўқон филиалига сўров хати киритилиб, унинг асосида олинган жавоб хатида юзага келган носозлик бартараф қилингани ва пул маблағи тўлиғича истеъмолчининг банк картасига қайтарилгани маълум қилинди.

Исомиддин Аббасов,
туман жамияти мутахассиси.

(иллюстратив фото)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin