Тиббиёт муассасасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Федерация топшириғи асосида жорий йилнинг июн-август ойлари давомида жойлардаги тиббиёт муассасаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш масалаларида ўтказиладиган тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, бугун Фарғона вилоят кардиология диспансерида ташкилланган тадбир ҳам мазкур режа асосидаги тадбирлардан бири ҳисобланади.
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамиша эътиборда” мавзусида ташкилланган семинарда вилоятда тадбирларни ташкиллаш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари – вилоят ҳудудий бирлашма ҳамда Фарғона туман жамияти масъуллари томонидан иштирокчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, истеъмолчининг ўз ҳуқуқларини мустақил, давлат ҳамда суд идоралари ёрдамида, шунингдек истеъмолчилар жамоат бирлашмаларига бириккан ҳолда ҳимоя қилиниши йўл-йўриқлари, Федерация фаолияти, унга аъзолик, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги ҳамда ижтимоий шериклиги афзалликлари юзасидан атрофлича тушунтириш ва маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида сўз олган тиббиёт муассасаси вакиллари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида ўз фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларини билдириб ўтиб, Федерация тизим ташкилотлари билан янада яқиндан ҳамкорлик олиб боришни қўллаб-қувватлашликларини билдирдилар. Тадбир якунларига кўра тиббиёт муассасасидаги Федерация бошланғич ташкилоти фаолиятини янада жонлантиришга келишиб олинди.
Аброр Исақов,
Фарғона туман жамияти мутахассиси.
Post Comment