Тизим ташкилотлари томонидан тиббиёт муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда
Федерациянинг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари томонидан жорий йилнинг июн-август ойлари давомида жойлардаги тиббиёт муассасаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш бўйича тасдиқланган режа асосида тиббиёт муассасаларида турли шакллардаги тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Қўштепа тумани
Туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан Ғиштмон оилавий шифокорлик пунктида ташкилланган “Биз барчамиз истеъмолчимиз” мавзусидаги тадбирда мамлакатимиз истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги мазмун-моҳияти, қонун ижросини таъминлашда жамоатчилик назорати, шунингдек давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорликнинг тутган ўрни ва аҳамияти борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Тошлоқ тумани
Туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан туман Кўп тармоқли поликлинкаси Садда таянч пункти тиббиёт ходимлари иштирокида “Истеъмол маданияти нима?” мавзусида ташкилланган тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, соҳага оид қонуности ҳужжатлари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг соҳани янада ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланди.
Вилоят ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Post Comment