Нуқсонли эканлиги даъво қилинган мобил қурилма сотувчига қайтарилди

Нуқсонли эканлиги даъво қилинган мобил қурилма сотувчига қайтарилди

Учкўприк туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Тожик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Д.Я.нинг шартнома қиймати 4 573 800 сўм бўлган мобил қурилмани муддатли тўлов шартларида харид харид қилиниб фойдаланиш жараёнида сифатсиз чиққанлиги ва уни сотувчига қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, истеъмолчи 2025 йилнинг январ ойи бошларида тумандаги “Texnomart” савдо дўконлари тармоғидан Infinix HOT 50 Pro+ 8/256 Titanium Gray смартфонини шартнома қийматини бўлиб тўлаш шартларида харид қилган. Смартфондан фойдаланишида носозликлар юзага келганлиги сабабидан шартномани бекор қилиб, мобил қурилмани сотувчига қайтариш масаласида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Мурожаат ўрганилиши жараёнида ҳолатга аниқлик киритилиб олингач, сотувчига истеъмолчи билан тузилган шартномани бекор қилиниши масаласида талабнома тарзидаги хат киритилди. Талабномани сотувчи томони ўрганиб чиқиб, истеъмолчидан нуқсонли эканлиги даъво қилинган мобил қурилмани қайтариб олиш ҳамда унинг пластик картасига ўтган давр ичида тўлаган 1 905 750 сўм пул маблағини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сардорбек Мирзажонов,
жамият раиси.

Post Comment