Бешариқ ва Қўштепада тиббиёт ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди
Федерациянинг Фарғона вилоятидаги ташкилотлари томонидан давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида истеьмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишидаги тарғибот тадбирлари режали асосда давом эттирилмоқда. Бешариқ ҳамда Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан тиббиёт ходимлари билан юзма-юз мулоқотлар шаклида ташкилланган тадбирлар шулар жумласидандир.
Бешариқ тумани
Туман жамияти ташаббуси билан 12-оилавий поликлиника ходимлари иштирокида “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир давомида тиббиёт ходимларининг турли соҳалар ва йўналишлардаги ечимини кутаётган муаммоларини ҳал этиш масаласида ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, ижобий ечим топишга эришилди. Шунингдек, тиббиёт ходимларининг истеъмол соҳасига оид бўлган ҳамда қўшимча ўрганишни талаб қилувчи мурожаатлари туман жамияти томонидан ўрганиб чиқиб, ҳал қилиниши учун рўйхатга олинди.
Қўштепа тумани
Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги Лойсон оилавий шифокрлик пунктида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мақсади ва вазифалари” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилиб, унинг давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, соҳага оид янгиликлар, қонун ижросини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик ҳамда жамоатчилик назоратининг тутган ўрни ва аҳамияти каби масалаларда фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Post Comment