Федерациянинг жойлардаги таянч гуруҳларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Фарғона вилоятидаги туман (шаҳар) жамиятлари томонидан ҳудудларидаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда ташкил этилган таянч гуруҳ (бошланғич ташкилот)лар фаоллари билан учрашилиб, амалдаги қонунчилик тарғиботини кўзда тутувчи турли шакллардаги тадбирлар ўтказиб борилмоқда.
Учкўприк тумани
Тумандаги “Наврўз” оилавий шифокорлик пункти тиббиёт ходимлари иштирокида ташкилланган тадбир “Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” деб номланиб, унинг доирасида амалдаги қонунчилик мазмун-моҳияти, қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Тадбир иштирокчиларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Тошлоқ тумани
Тумандаги 7-мактабгача таълим ташкилотида “Истеъмол маданиятини ошириш йўлида” мавзусида тарғибот тадбири ташкилланиб, унда Федерация бошланғич ташкилоти фаолларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида олиб бориладиган ижтимоий шериклик ва ҳамкорликнинг ўрни ва аҳамияти, қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, шунингдек туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Post Comment