Бағдод туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Бағдод туманида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан белгиланган режа асосида ҳудуддаги тиббиёт ташкилотлари ходимлари билан учрашиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш бўйича тасдиқланган режа асосида тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Тумандаги 8-оилавий поликлиникада ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.
Поликлинканинг тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбир доирасида қонун тарғиботи билан бир қаторда, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларга истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ўтказилган мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар. Туман жамияти бу борадаги тарғибот тадбирларини давом эттирмоқда.
Дилором Мирзаева,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment