Таълим муассасасида замонавий технологиялардан хавфсиз фойдаланиш борасида тарғибот ишлари олиб борилди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Федерация бошланғич ташкилот (таянч гуруҳ)лари ташкилланган муассасалаларда интернет маконида истеъмолчи ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларда ҳам турли тарғибот тадбирлари ўтказиб борилаётганлиги ҳақида хабарлар бериб боряпмиз. Шаҳарнинг 26-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидан ҳисобланади.
“Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг истеъмолчилик ҳуқуқлари” мавзусидаги мазкур тадбир доирасида таълим муассасаси ходимларига ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган турли хабарлар ва реклама материаллари, фейклар, интернетдаги фирибгарлик, медиасаводхон бўлиш, онлайн платформалар орқали савдо амалиётларини ҳамда турли мобил иловалар орқали тўловларни амалга оширишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, мазкур йўналишда истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда амалга оширилиши лозим бўлган саъй-ҳаракатлар каби масалаларда тушунтиришилар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида юқоридаги йўналишда истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар, уларни ўрганиб чиқилиши ва ҳал қилиниши натижалари юзасидан мисоллар тарзида ахборотлар бериб ўтилиб, таълим муассасаси ходимларининг саволларига жавоблар қайтарилди.
Саидхон Хапизов,
жамият мутахассиси.
Post Comment