Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик масалаларида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик масалаларида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билимлари ва истеъмол маданиятини оширишда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармаси билан олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Ҳудудий бирлашма томонидан медиа-тадбирлар режаси асосида ташкилланган мазкур мулоқот Рақобат бошқармаси ҳамда ЎзННТМАнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбирни кириш сўзи билан очган ҳудудий бирлашма раиси Аҳроржон Рахмоналиев Федерациянинг ҳудудий ташкилотлари ҳамда Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари ўртасида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик, бу борада Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни яратиб бераётган имкониятлар, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлашда ваколатли давлат бошқаруви идоралари, жумладан Рақобат қўмитасининг вилоятдаги ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишидаги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун асосида ўтказилаётган жамоатчилик назорати тартибидаги тадбирлар тўғрисида гапириб ўтди.

Рақобат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодирбек Юсупов тизим ташкилотлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ҳамкорлик ҳақида гапирар экан, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1078-сон Қонуни билан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган муҳим ўзгартиришлар ҳақида ҳам гапириб ўтди. Хусусан, киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга асосан, агар сотувчи товарни шартномада белгиланган муддатда етказиб бермаса, у ҳар бир кечиккан вақт бирлиги (дақиқа, соат, кун) учун ушбу товар нархининг 0,5 % миқдорида пеня тўлаши шарт бўлиши, лекин бунда пенянинг умумий миқдори етказиб берилмаган товар нархининг 100 % идан ошмаслиги кераклиги, шартномада пеня миқдорини 0,5 % дан кам белгилаш мумкин эмаслиги каби нормаларга, бу меъёр истеъмолчиларнинг манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида жорий қилинганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Мулоқот доирасида иштирокчиларининг тадбир мавзусига оид масалалардаги фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, уларнинг ушбу йўналишдаги саволларига мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin