Ёзёвон ва Тошлоқ туманларидаги тиббиёт муассасаларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
Фарғона вилоятида Федерация топшириғи ва белгиланган режа асосида ҳудудлардаги давлат тиббиёт муассасаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш масалаларида тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Тадбирлар доирасида иштирокчиларнинг соҳага оид саволларига жавоблар қайтариш, шунингдек уларнинг қўшимча ўрганишларни талаб қиладиган мурожаатларини тегишли тартибда қабул қилиб олиб, уларни ҳал қилиб бориш ҳам кўзда тутилган.
Ёзёвон тумани
Тумандаги “Сойбўйи” оилавий шифокорлик пункти ҳамда мазкур шифокорлик пункти филиали тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбир доирасида қонун тарғиботи билан бир қаторда, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларга истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тошлоқ тумани
Тумандаги “Меҳнатобод” оилавий шифкорлик пунктида “Истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимояда” мавзусида ташкилланган навбатдаги тарғибот тадбирида муассаса тиббиёт ходимларига амалдаги қонунчилик, унга кўра истеъмолчи ҳуқуқлари ва хизмат кўрсатувчи мажбуриятлари, истеъмолчига тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунинг билан биргаликда, тадбир иштирокчилари Федерация ҳамда унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан жойларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб бораётган ишлари юзасидан ахборотлар билан ҳам таништириб ўтилди.
Post Comment