Тошлоқ ва Қўштепада тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Тошлоқ ва Қўштепада тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Федерациянинг Фарғона вилоятидаги туман (шаҳар) жамиятлари томонидан асосий фаолият йўналишлари режаси ҳамда ижтимоий соҳа ташкилотлари билан имзоланган чора-тадбирлар режалари асосида истеъмол соҳасининг турли йўналишлари ва мавзулари бўйича тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Тошлоқ ва Қўштепа туманларида ўтказилган тадбирлар ҳам шулар жумласидандир.

Тошлоқ тумани

Тумандаги 18-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида давра суҳбати ташкилланиб, тадбир доирасида қонун тарғиботи билан бир қаторда, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларга истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Қўштепа тумани

Туманнинг Лангар қишлоғида жойлашган шифхона ходимлари иштирокида ҳам тарғибот тадбири ташкилланиб, унда туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, соҳага оид янгиликлар, қонун ижросини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик, қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан олиб бориладиган жамоатчилик назоратининг тутган ўрни ва аҳамияти каби масалаларда фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Юқоридаги тадбирлар доирасида соҳа ташкилотлари билан йўлга қўйилган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқалари алоҳида эътироф этиб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг истеъмолчилик соҳасини тартибга солишга оид қонунчиликни янада ривожлантириш масалаларидаги таклифлари тингланди ҳамда саволларига жавоблар қайтарилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin