Истеъмолчининг қонуний талабини бажармаслик сотувчи зиммасига моддий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш мажбуриятини ҳам юкланишига олиб келиши мумкин

Истеъмолчининг қонуний талабини бажармаслик сотувчи зиммасига моддий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш мажбуриятини ҳам юкланишига олиб келиши мумкин

Амалдаги қонунчиликка кўра, истеъмолчи харид қилинган товарда аниқланган нуқсонлар бўйича ўз эътирозлари билан сотувчига мурожаат қилади. Сотувчилар эса истеъмолчилар томонидан билдирилган эътирозларга жиддий эътибор қаратишлари керак, уларга “товарни мен ишлаб чиқармаганман”, “сервис марказига борасан” қабилидаги совуқ муомала, шунингдек эрта кел, индин кел тарзида сарсон қилиш йўли билан юзага келган низоли ҳолатдан чиқиб кетаман, деб ўйлашлари нотўғри. Сабаби истеъмолчининг қонуний талабини бажармаслик, бажаришни пайсалга солиш каби ҳаракатлар сотувчилар келгусида турли неустойка (пеня)лар тўлашларига сабаб бўлиши, шунингдек истеъмолчига шартномани бекор қилиш ҳуқуқини вужудга келтириши, сотувчининг зиммасига унга етказилган моддий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш каби мажбуриятларни ҳам юкланишига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон тумани “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Б.Т.нинг 6 000 000 сўмга харид қилинган “Volmer” русумли кондиционерда нуқсон аниқлангани, шунинг билан биргаликда мазкур кондиционер сифати истеъмолчини қониқтирмаганлиги, сотувчига бу борада қилинган мурожаатлардан эса натижа бўлмаётгани баён қилиниб, Федерациянинг Ўзбекистон туман жамиятига йўлланган мурожаатда ҳам сотувчи Т.Э. дастлаб истеъмолчининг қонуний талабини бажармаслик, ўз мажбуриятларидан турли йўллар билан бўйин товлаш йўлини тутган. Масалага туман жамияти мутахассислари аралашуви ва бу борадаги қонун талабларини тушунтирилиши билан эса сотувчи истеъмолчи талабини бажариш йўлини маъқул топди. Бу борада сотувчи Т.Э. билан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳамда музокаралар асосида шартнома бекор қилиниб, нуқсонли эканлиги даъво қилинган кондиционерни сотувчига қайтарилишига эришилди.

Дилшоджон Рассаев,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin