Қўштепа ҳамда Бешариқ туманларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
Қўштепа тумани
Туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари 1-сонли политехникумда бўлишиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ўтказдилар. Унда ёш истеъмолчиларга амалдаги қонунчилик асослари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш соҳасида фаолият олиб бораётган давлат ва жамоат ташкилотлари, улар фаолиятининг ўзига хос томонлари, истеъмол соҳасига оид ҳуқуқлар бузилганда мазкур ташкилотларга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилиб, ўқувчи ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Бешариқ тумани
Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимидаги таянч гуруҳлари фаоллари иштирокида ташкилланган тадбирда таянч гуруҳлари фаолиятини ташкиллашда, шунингдек аъзолар билан ишлашда Федерация Устави ва ички меъёрий ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, янги аъзоларни жалб қилиш, аъзоларнинг истеъмол соҳасига оид мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мулоқот ташкилланди. Тадбир доирасида таълим соҳаси ташкилотлари ҳамда истеъмолчилар жамоат бирлашмаси ўртасида ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилиб, фаолиятни янада яхшилаш юзасидан таклифлар ҳам билдириб ўтилди.
Post Comment